Жамият
Фото: Кун.uz
Жорий йилнинг 12 май куни, соат 03:39 да Хоразм вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Боғот тумани «Юксалиш» маҳалласи «Обод Ватан» кўчасидаги 4-уй даҳлизининг тахминан 10 кв.м том қисми қулаб тушганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан ижтимоий тармоқларда турли асоссиз ва ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотлар, хусусан, ҳодиса жойига астероид тушгани ҳақида нотўғри хабарлар тарқалмоқда.
«Шуни маълум қиламизки, ҳодиса содир бўлган манзилда Ички ишлар бошқармаси ҳамда Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг махсус лаборатория хизматлари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган. Ўрганишлар давомида ҳодиса жойида ҳеч қандай фазо жисмлари ёки портлаш хусусиятига эга мосламаларнинг қолдиқлари аниқланмаган», дейилади ФВБ ахборотида.
Шунингдек, ўрганишлар давомида хонадонда 2 та пропан газ баллонлари мавжудлиги аниқланган.
Ҳозирда ҳодиса юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг келиб чиқиш сабабини аниқлаш мақсадида махсус экспертиза тайинланган.
Экспертиза хулосасига асосан қўшимча маълумот берилиши маълум қилинди.
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
Жаҳон
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ