
Сиёсат
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида ўзаро визадан озод қилиш тўғрисидаги ҳукуматлараро Битим кучга кириши учун давлат ички процедуралари тугалланди, деб хабар берди Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Кўрсатилган халқаро шартноманинг қоидаларига биноан, Битим 2025 йил 1 июндан эътиборан кучга киради.
Хабарга кўра, ҳужжат фуқароларнинг икки давлат ҳудудига ўзаро визасиз сафарлар қилиши мумкинлигини асослайди.
Битимга мувофиқ, фуқаролар икки давлат ҳудудларига кириш, ундан чиқиш ёки транзит қилиш учун ҳар бир алоҳида бўлиш муддати 30 кундан ошмайдиган муддатда ва ҳар қандай 180 кунлик давр ичида жами 90 кундан ортиқ бўлмаган муддатда виза талабларидан озод қилинади.
Таъкидланишича, сафар қилувчиларнинг давлатлар ҳудудига ҳар бир кириш ва бўлиш муддати 30 кундан ошмаслиги лозим.
Агар фуқаролар 30 кундан ортиқ қолишлари керак бўлса, кириш визасини олдиндан олишлари лозим.
Визасиз режим меҳнат, ўқиш ва медиа фаолияти билан шуғулланиш, шунингдек, бошқа ваколатли органларнинг олдиндан розилигини талаб қиладиган ўзга турдаги фаолият билан шуғулланишга нисбатан татбиқ этилмайди.
Кўрсатилган Битим ХХРнинг Гонгконг ва Макао махсус маъмурий ҳудудларига ташриф буюришга нисбатан амал қилмайди.
«Кўрсатиб ўтилган халқаро шартноманинг тўлиқ матни билан www.lex.uz сайтида танишиш мумкин», дейилади хабарда.
Сиёсат
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ