Жамият
Қашқадарё вилояти Миришкор тумани «Янги ариқ» маҳалласида яшовчи Тоҳир Хўжамуродов Умра сафари учун йиғиб қўйган пулларини бошқа бир савобли ишга сарф қилгани ҳақида олдинроқ хабар қилинганди. Ойина.уз бу ҳақида тўлиқ видео-материал ҳам тайёрлаган эди.
.jpg)
Бугун, 13 май куни Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясида бўлиб ўтган маросимда мазкур оила «Ибратли оила» кўкрак нишони билан тақдирланди.
.jpg)
Шунингдек, тадбирда яна бир қанча оилалар ушбу кўкрак нишонига лойиқ кўрилди.
Мукофотлар Бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси Зулайҳо Маҳкамова, «Нуроний» жамғармаси Бошқаруви раиси Содиқжон Турдиев, Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбари Отабек Ҳасанов, Ёзувчилар уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари Минҳожиддин Ҳожиматов ҳамда Республика маҳаллалар уюшмаси раиси биринчи ўринбосари Жовдатхон Иноғомов томонидан топширилди.
.jpg)
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ