
Жамият
Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан халқаро қидирувга эълон қилинган 1974 йилда туғилган, фуқаро Турсунов Алишер Аҳмадович (тахаллуси Мубашшир Аҳмад) жорий йилнинг 8 май куни Туркияда ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олиниб, 10 май куни Ўзбекистонга депортация қилинди. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Маълум бўлишича, А.Турсуновнинг таъсислигидаги ахборот платформалари орқали ижтимоий тармоқларда тарқатилган маълумотларда, тегишли экспертиза хулосаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига зид ахборот мавжуд бўлганлиги сабабли, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 244 прим 1-моддаси (Жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) ва 244 прим 3-моддаси (Диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Ҳозирги кунда жиноят иши доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ