Сиёсат
Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўзини Парламентдаги мухолифат фракция деб эълон қилди.
Шунингдек, ХДП яқинда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда «Миллий тикланиш» демократик партияси фракциялари ташаббуси билан тузилган «Тараққиёт блоки»нинг айрим мақсадларига қўшилмаслигини билдирди.
Хусусан:
▪️ иқтисодиётда давлат иштироки, стратегик аҳамиятга эга компаниялар устидан давлат назоратини сақлаб қолишга эътиборнинг камлиги, уларни хусусийлаштириш қонун даражасида тақиқланмаганлиги;
▪️ рақобатбардош ва бозор механизмлари орқали бошқариладиган пенсия тизимига ўтиш заруриятининг мавжудлиги;
▪️ коммунал тўловлари (газ, электр ва бошқалар) масаласида ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолини қўллаб-қувватлашнинг истиқболга мўлжалланган аниқ стратегияси ишлаб чиқилмаганлиги;
▪️ улушдорлик асосида уй-жой қуриш бўйича фуқаролар улушларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш тизимининг ҳанузга қадар яратилмаганлиги;
▪️ аҳолининг даромадига қараб табақалаштирилган солиқ тизими жорий этилмаганлиги (кўп маблағ топган, кўп тўлаши лозим тамойилини қўллаш лозим), шу жумладан қимматбаҳо мол-мулк учун солиқнинг (ҳашамат солиғи) жорий этилмаганлиги;
▪️ фармацевтика соҳасида давлат назорати сустлиги, маҳаллий ва хорижий дори воситалари учун энг юқори чекланган нархлар белгиланмаганлиги, шу жумладан дори воситаларининг рекламаси тақиқланмаганлиги.
Ўзбекистон Халқ демократик партияси мазкур масалалар электорат манфаатларига зид эканлиги таъкидлаган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ