
Жаҳон
Қозоғистонда фуқароларнинг шахсий маълумотлари сизиб чиқиши билан боғлиқ ҳолат аниқланди. Бу ҳақда қозоғистонлик депутат Мурат Абенов ўзининг Фейсбук саҳифасидаги постида маълум қилган.
Унга кўра, телеграмда қозоғистонликларнинг шахсий маълумотлари ҳақида хабар берувчи бепул бот мавжуд.
“Давлат ахборот тизимидан олинган барча маълумотлар омма учун очиқ. Катта эҳтимол, улар (туғилган кун, фуқаронинг шахсий идентификация рақами, яшаш манзили ва телефон рақами) е-gov базасидан юклаб олиниб, реал вақтда янгиланиб туради. Улар орасида фуқароларнинг бирга яшовчи барча оила аъзоларига тегишли маълумотлар, шунингдек, қандай квартира сотиб олгани-ю қандай автомобил мингани ҳақида ахборотлар ҳам мавжуд” – деб ёзади депутат Мурат Абенов.
Абенов ботни текшириш учун мамлакатнинг ҳозирги ва собиқ Рақамли ривожланиш вазирлари Багдат Мусин ва Жаслан Мадиевларнинг исм-фамилиясини киритган. Натижада улар ҳақида тўлиқ маълумотлар: е-gov'да рўйхатдан ўтказилган мобил телефон рақамлари ва оила аъзолари ҳақида маълумотлар келиб чиққан.
“Икки вазирга тегишли маълумотлар 100% тўғри деб айтолмайман. Ахир улар трибунадан туриб барчаси ҳимоялангани, давлат ахборот тизимларининг маълумот базалари оммавий фойдаланиш учун очиқ эмаслигини таъкидлайдилар. Шахсан ишонч ҳосил қилиш учун ўзлари юклаб олиб, текшириб кўришлари мумкин. Бу базадан ўзи ҳақидаги маълумотларни текширган дўстларим аниқ шахсий идентификация рақами, энг сўнгги актуал телефон рақами, ҳозирги ва ҳатто, эски – 15-20 йил аввал яшаган уй манзили, уларнинг аср бошидан буён эгалик қилган автомобилларигача маълумотлар ҳар ким учун очиқлигидан ҳайратда. Вояга етмаганларнинг телефонлари ҳам шу базада акс этган” – дейди.
Депутат энг хавфлиси, маълумотлар мутлақо янги, 2024 йилнинг декабрида янгилангани қайд этиб, Рақамли ривожланиш вазирлигида Қозоғистон фуқароларининг шахсий маълумотларини хорижга ошкор этувчи сотқин амалдорлар ҳали-ҳануз борлигини таъкидлаган.
Мурат Абенов Қозоғистон Республикаси Ички ишларига ҳамда Бош прокуратурасидан ҳолат бўйича тезкор чора кўрилишини сўраб, вазир ва бош прокурор ўзини ҳам мазкур базадан текшириб кўриши мумкинлигини айтган.
Маълум дақиқалардан кейин журналистлар томонидан назарда тутилган телеграм ботида мамлакат Ички ишлар вазири ва Олмаота ҳокими ҳақидаги маълумотлар текширилгани қўшимча қилинган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ