Сардор Мамадалиев жавобгарликка тортилди

Сақлаш
14:25 / 12.05.2025 8 0

Адлия вазирлиги томонидан фарғоналик шоир Илҳомжон Комиловга тегишли «Севилмаган ёр керак менга» номли шеър хонанда Сардор Мамадалиев томонидан ҳуқуқ эгасининг рухсатисиз ҳамда тегишли тартибда шартнома тузмасдан фойдаланилгани аниқланди.

 

Хабарга кўра, ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 177 (прим-1) моддаси билан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома расмийлаштирилиб, тегишли судга юборилган.

 

Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг қарорига кўра, ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг 177 (прим-1) моддасининг биринчи қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида (750 минг сўм) жарима жазоси тайинланди.

 

Олдинроқ яна бир шоир Ботир Қодиров устидан шикоят қилган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//