
Жамият
Ўзгидромет 12–16 май кунлари учун об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, ҳафтанинг иш кунларида Ўзбекистон бўйича қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат айрим тоғли ҳудудларда 12-13 май кунлари қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Бугун кундузи ҳаво ҳарорати +32– +35 даража атрофида, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +37– +39 даражагача бўлади.
Эртадан бошлаб республика ҳудудига иссиқ ҳаво кириб келиши кучаяди. Ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилиши кутилмоқда ва иш ҳафтасининг охирига келиб, кундуз кунлари ҳаво +37– +40, баъзи жойларда +41– +42 даражагача исийди.
Шимолда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида шамол тезлиги 15–18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида ҳам об-ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Бугун кундузи ҳарорат +33– +35, 13-14 майда +35– +38, 15–16 майда +38– +41 даражада бўлади. Кечалари ҳарорат +19– +21 даражадан +23– +25 даражагача кўтарилади.
Жамият
Жаҳон
Жамият
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ