Бош вазир эронлик ишбилармонларга Ўзбекистондаги саноат зоналаридан фойдаланишни таклиф қилди

Сақлаш
10:29 / 12.05.2025 11 0

11 май куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон–Эрон бизнес форуми бўлиб ўтди.

 

Тадбир очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов сўзга чиққан.

 

Ариповнинг таъкидланишича, икки мамлакат ўртасидаги ўзаро савдода барқарорлик кузатилмоқда. Хусусан, товар айирбошлаш ҳажми 500 миллион долларга етган бўлса, қўшма корхоналар сони 210 дан ошган.

 

Мавжуд захиралар чуқур таҳлил қилиниб, янги ўсиш нуқталари белгиланган. Умуман олганда, 1 млрд долларлик лойиҳа портфели ва савдо келишувлари шакллантирилган.

 

Хабарга кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда 70 млрд доллардан зиёд хорижий инвестиция ўзлаштирилган. Халқаро молия институтларининг 14 млрд доллардан ортиқ маблағи эса ижтимоий ва инфратузилма соҳаларига жалб қилинган.

 

2030 йилга бориб «яшил» энергия манбаларининг энергетикадаги улушини 50 фоиздан ошириш кўзда тутилган.

 

«Ўзбекистон минерал ресурслар ва ноёб фойдали қазилмаларнинг катта захираларига бой мамлакат ҳисобланади», деган Арипов.

 

Бош вазир нутқи давомида Ўзбекистон дунёдаги кўплаб давлатлар билан имтиёзли савдо тизимига эга эканини маълум қилган ва эронлик ишбилармонларни Хоразм ва Самарқанд вилоятларидаги саноат зоналари имкониятлардан кенг фойдаланишга таклиф этган.

 

 

Маълумот учун, Ўзбекистон–Эрон бизнес форумида қатнашиш учун Ўзбекистондан 100 нафардан зиёд тадбиркор, вазирлик ва идоралар вакили ўзларининг турли йўналишдаги илғор таклиф ва ташаббуслари билан қатнашиб, «B2B» шаклда музокаралар олиб борган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//