Жамият
8–12 май кунлари инглиз тили фани бўйича ташкил этилган нуфузли Халқаро Инглиз тили олимпиадасида Ўзбекистон терма жамоаси илк иштирокидаёқ юқори натижаларга эришди.
Хабарга кўра, фан мусобақасида 30 га яқин мамлакатдан 1500 нафар ўқувчи (130 жамоа) иштирок этган.
Якуний натижаларга кўра:
▪️ Senior йўналиши (11–17 ёш): Bukhara Dynamos жамоаси — 2-ўрин (жамоа ҳисобида 9 та медаль) (Мукофот жамғармаси: 1500 АҚШ доллар);
▪️ Junior йўналиши (6–10 ёш): «Little champ» (Бухоро) жамоаси («The Best Community Work: Impact» номинациясида ғолиби);

▪️ Senior йўналиши (11–17 ёш): Dominion (Фарғона) жамоаси 150 та жамоа орасида энг яхши ижодий ишлардан бири сифатида тан олинди.

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақа якунида энг кучли ТОП-3 жамоа қаторидан жой олган ва халқаро миқёсда ўз салоҳиятини намойиш этган.
Умумий натижалар 9 та кумуш медали ҳамда 6 та кубокни ташкил этган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ