
Сиёсат
Тошкентдаги Мустақиллик майдони кўчасида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биноси маданий мерос обектлар рўйхатига киритилиши кутилмоқда. Бу ҳақда Маданий мерос агентлиги томонидан ишлаб чиқилган қарор лойиҳасида rejalashtirilgan.
Ҳужжат ҳукуматнинг 2019-йил 4-октябрдаги қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк обектлари milliy ro‘yxatiga ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутади. Унга кўра, Мустақиллик майдони кўчасида жойлашган Вазирлар Маҳкамаси биносини ҳам рўйхатга киритиш кўзда тутилмоқда.
Рўйхатга яна 130 га яқин обектларни киритиш режалаштирилган. Улар орасида масжидлар, музейлар ва турар жой бинолари ҳам бор. Тошкент шаҳри Шота Руставели, Бешёғоч кўчаларидаги қатор уйлар, Санъатшунослик илмий-тадқиқот институти биноси, Павел Бенков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби бинолар мажмусини Архитектура ёдгорликлари позициясида рўйхатга киритилиши кутилмоқда.
Ҳужжатда қайд этилишича, Ўзбекистон халқининг умуммиллий бойлиги ҳисобланадиган моддий маданий меросини муҳофаза қилиш, асраш ва улардан фойдаланилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш, ёдгорликларини тартибга солиш, рўйхатини шакллантириш, тарихийлигини сақлаш ҳамда уларни аҳамиятини ошириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсад қилинган. Ушбу қарор лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси 23-майгача давом этади.
Жамият
Жамият
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ