
Жамият
2024 йил 6 май куни энергетика хавфсизлиги масалалари бўйича Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Алишер Султонов раислигида кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини амалга оширишга бағишланган оператив штаб ва илмий-техник кенгашнинг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Ўзатом» хабар берди.
Йиғилиш доирасида «Атомстроекспорт» АЖ билан тузилган шартнома асосида амалга оширилаётган ишларнинг жорий ҳолати акс эттирилган тақдимот намойиш этилди. Тақдимотда лойиҳалаш босқичлари, тайёргарлик ишлари ва халқаро ҳамкорлар билан ҳамкорлик масалалари атрофлича кўрсатилди.
«Иштирокчилар шартнома мажбуриятларининг аниқ белгиланган муддатда бажарилаётганини таъкидлаб, регламентга қатъий риоя қилиш зарурлигига тўхталдилар шунингдек, қурилиш-монтаж базасини ташкил этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди, жумладан, жорий тайёргарлик босқичлари ва келгуси ишлар режалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ер бўлимларини ажратиш ва ташқи инфратузилмани таъминлаш масалалари кўриб чиқилди, бу эса маҳаллий ҳокимият органлари ва пудрат ташкилотлари билан фаол ҳамкорликни талаб қилади», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, илмий-техник кенгаш танланган майдонда ўтказилган муҳандислик тадқиқотлари натижаларини кўриб чиққан.
Йиғилиш давомида Жиззах вилояти Фориш туманида кичик қувватли атом станциясини жойлаштириш схемаси тасдиқланди, бу лойиҳани минтақавий эҳтиёжларга мослаштириш ва электр энергияси ишлаб чиқаришни оптималлаштириш имконини бериши қайд этилди.
Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг табиий уран ресурсларидан ядро ёнилғиси ишлаб чиқаришда фойдаланиш имконияти муҳокама қилинди.
Йиғилиш барча иштирокчиларнинг кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши лойиҳасини муваффақиятли амалга оширишга тайёрлигини тасдиқлади.
Ушбу штаб Ўзбекистон президенти топшириғига кўра лойиҳа иштирокчиларининг ўзаро самарали ҳамкорлигини таъминлаш ва кичик қувватли атом электр станцияси қурилиши билан боғлиқ вазифаларни амалга ошириш мақсадида ташкил этилган.
Аввалроқ «Ўзатом» раҳбари Азим Аҳмедхўжаев Ўзбекистонда кичик атом электр станцияси қурилиши жадвалдан олдинда кетаётгани, биринчи бетон 2026 йилнинг II чорагида қуйилиши режалаштирилаётганини маълум қилганди. Шунингдек, у станция учун Франция ва Хитой технологиялари кўриб чиқилаётганини, лойиҳани MAGATE назорат қилишини таъкидлади. «Бу шунчаки парранда фабрикаси қуриш эмас», — деганди у.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ