Жамият
Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари арафасида кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.
Эртага 9 май – «Хотира ва қадрлаш куни». Бу кунда ҳамма дам олади. Юқорида келтирилган нормага биноан, бугун, 8 май куни барча ходимлар 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонунан ҳақли ҳисобланади.
Масалан, кечки соат 18:00 гача ишлайдиганлар бемалол 17:00 да ишини якунлаши мумкин.
Маълумот учун, мазкур тартибда ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартиришнинг имкони бўлмаса, узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар, шунингдек, айрим турдаги ишларда ходимга ортиқча ишлаганлик учун қўшимча дам олиш вақти берилади ёки унинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун (белгиланган нормалар бўйича) компенсация пули тўлаб берилади.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77818
Жамият
56755
Жамият
55983
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ