Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги зиддиятли ҳолат бўйича баёнот берди.
«Ўзбекистон томони Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги кескинлашиб бораётган ҳолатнинг ривожланишини хавотир билан кузатмоқда.
Иккала томонни вазминлик кўрсатишга, тинчлик ва барқарорлик манфаатлари асосида ҳаракат қилишга, вазиятнинг янада ёмонлашишини олдини олиш учун дипломатик мулоқотга устувор аҳамият беришга чақирамиз», дейилади хабарида.
ТИВ Ўзбекистон вазиятни деэскалация қилиш ва тинч йўл билан ҳал қилишга қаратилган ҳар қандай халқаро ёки минтақавий ҳаракатларни қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирган.
Хабарларга кўра, Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги муносабатлар уруш ёқасига келиб қолган. Жорий йилнинг 22 апрель куни Ҳиндистоннинг Жамму ва Кашмир штатидаги сайёҳлар орасида машҳур бўлган Паҳалгам шаҳрида қуролланган жангарилар 26 кишини ўлдирган эди. Ушбу теракт учун Кашмирнинг Покистон назорати остидаги ҳудудида жойлашган жангарилар гуруҳи жавобгарликни ўз зиммасига олган.
Ҳиндистон ҳукумати ҳодиса юзасидан қисман айбни Покистонга юклаган. Шундан сўнг Ҳиндистон Покистон билан чегарани ёпган ва Покистон фуқароларидан мамлакатни тарк этишни талаб қилган.
7 майга ўтар кечаси эса Кашмирнинг Покистонга қарашли қисмида портлашлар юз берган. Гувоҳларнинг айтишича, ярим тундан кейин Музаффаробод шаҳри атрофига ракета зарбалари берилган.
Жамият
Жаҳон
Спорт
Жамият
Сиёсат
Жамият
77445
Жамият
56556
Жамият
55741
Жамият
50811
Жамият
//
Изоҳ йўқ