Сиёсат
Президентнинг тегишли қарори билан Каримова Эъзоза Гапиржановна Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари — Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланди.
У бунга қадар Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директорининг маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келаётган эди.
Узоқ йиллар турли таълим масканларида меҳнат қилиб келган Э. Каримова 2021-2021 йилларда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги бўлими бошлиғи, 2021-2023 йилларда Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси лавозимларида ишлади.
2023-2024 йилларда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги «Янги Ўзбекистон» университетининг ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректори вазифасида иш олиб борган.
Маълумот учун: Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Абдуғаффор Каримжонович Қирғизбоев Наманган давлат университети ректори этиб тайинланди ва шу муносабат билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети ректори лавозимидан озод этилди.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77818
Жамият
56755
Жамият
55983
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ