Жамият
Қозоғистоннинг Манғистау области Жанаўзан шаҳри аҳолиси 2 январь куни газ нархи кўтарилгани ортидан норозилик намойишларини бошлади. Улар ҳукуматдан газ нархини икки бараварга камайтиришни талаб қилишган.
Намойишлар ҳалиям давом этмоқда. Айни вақтда мамлакатда рўй берган воқеаларнинг қисқа мазмуни ҳақида маълумот берамиз.
Олмаота шаҳар маъмурият биноси шарқий томонида ёнғин келиб чиқди. Олмаотадаги Республика майдони яқинидаги бизнес марказидан одамлар эвакуация қилинди.
«Нур Отан» партияси биноси ёқиб юборилди.
Олмаота марказида намойишчилар машиналарга ўт қўйишди. Олмаота шаҳар прокуратураси биноси ёқиб юборилди.
Нур-Султонда 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди. Шаҳарда 23:00 дан 7:00 гача комендантлик соати эълон қилинди.
Транспорт воситалари ҳаракати ҳам чеклаб қўйилди.
Намойишчилар президентнинг Олмаотадаги қароргоҳини ҳам эгаллади.
Нурсултон Назарбоев Қозоғистон хавфсизлик кенгаши раиси лавозимидан кетди. Унинг ўрнини Қасим-Жомарт Тоқаев эгаллади.
Сиёсат
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ