
Жамият
Президент раҳбарлигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида тиббий суғуртани жорий қилиш сурункали сурилиб келаётганини кескин танқид қилинди.
Жумладан, Тошкент шаҳрида ўтган йили, Қорақалпоғистон, Навоий, Самарқанд, Фарғона, Сурхондарё ва Хоразмда бу йили ушбу тизим ишга тушиши керак эди.
Суғурта жамғармаси мазкур жараёнда фақат тайёр пулни тақсимловчига айланиб қолгани кўрсатиб ўтилди.
«Белгиланган ислоҳотларимиз қанчалик тўғри бўлмасин, тизим рақамлашмаса, кутилган натижага эриша олмаймиз», деди давлат раҳбари.
Йиғилишда, шунингдек, Шавкат Мирзиёев тизимни тўлиқ рақамлаштириш у ерда турсин, оддий «электрон рецепт»ни ҳам ишга тушира олмаган мутасаддиларни ҳам танқид қилиб, «Электрон поликлиника», «Электрон шифохона»ни жорий этишда жиддий оқсоқликлар борлиги таъкидлади.
«Вазирлик раҳбарлари дунёқарашини ўзгартириб, фидойи бўлмаса, масъулиятни ҳис қилиб, сўровни кучайтирмаса, ислоҳотлар маҳаллагача етиб бормайди», деди давлатимиз раҳбари.
Йиғилишда йўл қўйилган камчилик ва хатолар учун соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосарлари Д.Султонов, Ф.Шарипов лавозимидан озод этилгани маълум қилинди.
Вазирнинг яна бир ўринбосари О.Омонов эса огоҳлантирилди. Унга 6 ойлик муддат белгиланди. Агар Омонов рақамлаштиришда ўзгариш қилмаса, ишдан олиниши айтилди.
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ