Сунъий интеллект туфайли замонавий касблардан бири жуда тез «қуламоқда»

Сақлаш
15:55 / 06.05.2025 9 0

2025 йил бошидан буён бутун дунё бўйлаб 52 мингдан ортиқ IТ мутахассислари ишдан бўшатилди.

 

 

World Economic Forum'нинг сўровига кўра, компанияларнинг 41 фоизига яқини беш йил ичида ишчи кучини қисқартиришни режалаштирмоқда. Бу асосан сунъий интеллект таъсирининг тобора кучайиб бориши билан боғлиқ.

 

Кўплаб компаниялар ишдан бўшатишларни қуйидаги омиллар билан изоҳламоқда:

▪️ Сунъий интеллект (АI) ва автоматлаштириш – АI ва автоматлаштириш технологияларининг ривожланиши натижасида баъзи лавозимлар кераксиз бўлиб қолмоқда.

 

▪️ Ташкилий қайта тузилиш – компаниялар ўз фаолиятларини оптималлаштириш ва самарадорликни ошириш мақсадида ташкилий тузилмаларда ўзгаришлар қилмоқда.

 

▪️ Иқтисодий босимлар – инфляция, иқтисодий ноаниқликлар ва бошқа макроиқтисодий омиллар компанияларни харажатларни камайтиришга мажбурламоқда.

 

Қуйида йил бошидан бери йирик компаниялари томонидан амалга оширилган ишдан бўшатишлар миқдори келтирилган:

 

 

2025 йилнинг дастлабки ойларида АI сабабли юз бераётган ишдан бўшатишларнинг ортиб бориши қачонгача давом этиши номаълум, бироқ шуниси аниқки, IТ мутахассислари учун энди меҳнат бозорида янада кучли рақобатчи пайдо бўлмоқда. У таклиф қилаётган қулайликлар эса бу соҳада инсон омилининг камайишига олиб келиши мумкин.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Маданият

12:47 / 06.05.2025 0 10
Дунёдаги энг қиммат ТОП-5 китоб

//