Маданият
Паркент ижод уйида Ўзбекистон халқ бахшиси Бахшиқул Тоғаев таваллудининг 65 йиллигига бағишланган «Бахшили эл – ботир эл» халқаро бахшилар қурултойи ўтказилди.
«Алпомиш медиа» ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамкорлигида уюштирилган тадбирда Ёқутистон, Қирғизистон, Татаристон, Қозоғистон, Туркманистондан келган ҳамда ўзбек ва қорақалпоқ бахшилари, оқинлар, манасчилар, жиров ва ҳофизлар қатнашди.

.jpg)
Улар томонидан туркий халқлар этномаданий меросининг ноёб дурдона асарлари сирасига кирувчи қаҳрамонлик достонлари, айтишувлардан намуналар ижро этилди. Якунда иштирокчиларга ҳомийлар томонидан сертификат ва эсдалик совғалари топширилди.
.jpg)
Маълумот учун, таваллудининг 65 йиллиги нишонланган Бахшиқул Тоғаев Ўзбекистон халқ бахшиси, ИИ Халқаро бахшичилик санъати фестивали совриндори, кўплаб республика ва халқаро танловлар ғолиби, давлат мукофотлари соҳиби ҳисобланади.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56808
Жамият
56034
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ