
Жамият
2025 йилнинг 15 майидан бошлаб Ҳукумат қарори билан «Work and travel» халқаро дастурлари доирасида ишлаш ва саёҳат қилиш учун хорижий давлатларга бориш ва келиш ҳамда бошқа харажатларни қоплаш мақсадида талаба ёшларга ссуда ажратиш тартиби жорий этилади.
Бунда ссуда БҲМнинг 40 баравари (15 млн сўм) миқдорида бўлиб, қарз ҳар йили 2 000 нафаргача талаба ёшлар учун ажратилади.
Шу ҳисобда энди талабалар таътил даврида Буюк Британия, АҚШ, Канада, Корея, Япония, Австралия, Янги Зеландия, Европа Иттифоқи давлатларида ишлаш ва тажриба орттириш имкониятига эга бўлади.
Бундан ташқари, улар ҳафтасига 30–40 соат ишлаш орқали бир мавсумда ўртача 3–7 минг долларгача даромад топиши мумкин бўлади.
Маълумот учун, дастурда 16 ёшдан 30 ёшгача бўлган талаба ёшлар (кундузги, кечки ёки сиртқи) иштирок эта олади.
Ссуда ажратиш ҳақидаги аризалар давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали қабул қилинади.
Талаба ажратилган ссудани хорижий давлатдан келганидан сўнг 1 ой муддатда қайтариш мажбуриятини олади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ