
Сиёсат
Бугун, 5 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ҳамда «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда икки фракция парламентда «Тараққиёт блоки» номли янги сиёсий бирлашма тузганини эълон қилди.
Маълум қилинишича, мазкур блок 93 нафар депутатни бирлаштирган ҳолда парламентдаги энг йирик кучга айланади.
Хабарга кўра, «Тараққиёт блоки» мамлакатда охирги йилларда амалга оширилаётган иқтисодий, ижтимоий, ҳуқуқий ислоҳотларни давом эттириш ва «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини тўлиқ қўллаб-қувватлашини билдирган.
Блокнинг устувор йўналишлари сифатида қуйидагилар белгиланган:
▪️ миллий иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартириш, экспорт салоҳиятини ошириш;
▪️ хусусий мулк дахлсизлигини таъминлаш, иқтисодий фаолликни рағбатлантириш;
▪️ сўз эркинлигини ҳимоя қилиш, мустақил ОАВни қўллаб-қувватлаш;
▪️ таълим сифати ва инсон капитали ривожини таъминлаш;
▪️ тиббий хизматларни рақамлаштириш, тиббий суғуртани жорий этиш;
▪️ солиқ маъмурчилигини соддалаштириш ва барқарор солиқ сиёсатини юритиш;
▪️ давлат харажатларини қисқартириш ва давлат хизматларини рақамлаштириш;
▪️ хусусий пенсия жамғармалари тизимини жорий этиш;
▪️ мамлакат суверенитети ва хавфсизлигини кафолатлаш.
Эндиликда мазкур икки партия дастурий нуқтаи назардан ўзаро яқин бўлиб, ҳар иккиси сиёсий майдонда ўнг қанот партиялари сифатида фаолият юритади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ