Сиёсат
Жорий йилнинг 2 май санасида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Б.Усманов Россия Федерациясининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва мухтор элчиси О.Малгинов билан учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида Ўзбекистон томони Россия томонининг эътиборини Россия Федерациясида Ўзбекистондан келган меҳнат муҳожирларининг ҳуқуқлари бузилиши ва уларга нисбатан қўпол муомала ҳолатлари ҳақидаги кўпайиб бораётган хабарларга қаратган.
Бундай ҳолатлар Россия ҳудудида меҳнат фаолиятини олиб бораётган Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини бузиш ҳисобланиши, бу ҳуқуқ ва эркинликлар эса яшаб турган мамлакат қонунчилиги асосида таъминланиши лозимлиги таъкидланган.
Шу муносабат билан, кўтарилган масалани синчковлик билан ўрганиш ва Ўзбекистон томонининг хавотирларини Россия Федерациясининг тегишли ваколатли органларига етказиш зарурлиги алоҳида қайд этилган.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва Россия фуқароларининг икки мамлакат ҳудудидаги ҳуқуқ ва эркинликларини ўзаро таъминлаш бўйича яқин ҳамкорликни давом эттиришга келишиб олинган.
Спорт
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
77561
Жамият
56624
Жамият
55823
Жамият
50889
Жамият
//
Изоҳ йўқ