
Жамият
«Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш маркази Ўзбекистондаги 2025 йилги Ҳаж мавсуми шу йилнинг 13 майидан бошланишини эълон қилди.
Хабарга кўра, мазкур санадан то 28 майга қадар ҳар куни юртимиздан Саудия Арабистонига авиақатновлар амалга оширилади.
Зиёратчилар 9 та ҳудуд — Тошкент, Бухоро, Наманган, Самарқанд, Қарши, Термиз, Урганч, Навоий ва Нукус шаҳарларидаги аэропортлар орқали Мадина шаҳрига тўғридан тўғри учади.
Авиапарвозлар Uzbekistan Airways билан бирга FlyNas ва FlyAdeal авиакомпаниялари томонидан амалга оширилади.
Ҳаж тадбирларини ташкил этиш бўйича тайёргарлик ишлари жадал давом этмоқда:
▪️ Зиёратчилар тиббий кўрикдан ўтказилди;
▪️ Эмлаш ишлари олиб борилди;
▪️ Гуруҳ раҳбарлари ва шифокорлар бириктирилди;
▪️ Сафар олдидан амалий машғулотлар ташкил этилди;
▪️ Ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Шунингдек, ҳар бир зиёратчига «Ҳаж – буюк ибодатдир» қўлланмаси, сумка, нимча, термос, соябон, SIM-карта ва қувватлагич тақдим этилмоқда.
Шу билан бирга, айни пайтда гуруҳ раҳбарлари зиёратчилар билан Ҳаж амаллари бўйича суҳбатлар олиб бормоқда.
Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг веб-сайти ва ижтимоий тармоқларида эса Ҳаж амаллари ҳақидаги суҳбатлар, тавсиялар ва мақолалар бериб борилмоқда.
Сиёсат
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ