
Жамият
Ўзгидромет 4 майгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун кундузи Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат Фарғона водийсида, шунингдек, тоғолди ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.
Ҳаво ҳарорати +29– +32 даража атрофида, жанубда ва чўл ҳудудларда +33– +35 даражада бўлади.
Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади, кундуз кунлари ҳаво +33– +35 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларда +37– +39 даражагача исийди.
«Бундай ҳарорат май ойининг бошига қараганда ёз мавсуми учун кўпроқ хосдир», дейилади хабарда.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, шимолда ва чўл ҳудудларининг айрим жойларида 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент шаҳрида 2–4 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат +29– +31 даража, шанба ва якшанба кунлари +32– +35 даражада бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ