
Жамият
Болалар омбудсмани Ички ишлар вазирлиги ва Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан биргаликда республика ҳудудларида болаларни тиланчиликка жалб қилиш каби салбий ҳолатларни тизимли равишда таҳлилий ўрганиб бормоқда.
Маълум бўлишича, болани мазкур ғайриижтимоий фаолиятга жалб қилган айрим ота-оналар тиланчиликни мунтазам равишда ўзига касб қилиб олганлиги, айрим оилалар ижтимоий аҳволи оғирлиги ёки иккала ота-онанинг иш билан банд эмаслигини кўрсатмоқда.
«Ачинарлиси, аниқланган кўп ҳолатларда тиланчиликка жалб қилинган болалар мажбурий бўлган умумий ўрта таълим доирасидан ташқарида қолган. Бунга йўл қўйган ота-оналарга қонунда кўзда тутилган тегишли жавобгарлик чоралари қўлланилган», дейилади хабарда.
Ўрганиш натижасида аниқланган болаларнинг келгусида такроран тиланчиликка жалб қилинмаслиги учун ҳудудлардаги «Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари манзилли ишлаш орқали улар мансуб бўлган оилаларнинг ижтимоий ёрдамга бўлган эҳтиёжини ўрганади. Шунингдек, мазкур марказлар ота-оналарнинг болага ғамхўрлик кўрсатишига ҳам баҳо беради.
Хусусан, оғир аҳволга тушиб қолган ва оғир аҳволга тушиб қолиш хавфи юқори бўлган оилалар мониторинги олиб борилиб, улар учун зарурий ижтимоий хизмат ҳамда ёрдамлар ташкил этилади. Энг муҳими эса болаларнинг таълим ҳуқуқини таъминлаш чоралари кўрилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ