
Жамият
«Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2030 йилгача бўлган Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ҳужжат лойиҳаси жойлаштирилди.
Унга Ўзбекистон Республикасининг Таълим кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш масаласи ҳам киритилган.
Ҳужжатга кўра, кодекси лойиҳасини ишлаб чиқиш 2029 йилнинг май ойигача этиб белгиланган. Мазкур йилнинг июнь ойида эса лойиҳа жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Сентябрь ойига келиб у Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш учун юборилади.
Олий таълим, фан ва инновациялар, Мактабгача ва мактаб таълими ҳамда Адлия вазирликлари, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари кодекс лойиҳасини ишлаб чиқишда масъул ташкилотлар этиб белгиланган.
Ҳужжатда қуйидагилар назарда тутилиши режалаштирилган:
▪️ таълим олиш соҳасини тартибга соладиган қонун ва қонуности ҳужжатларининг тушунча ва нормаларини тизимлаштириш;
▪️ инсоннинг таълим олиш конституциявий ҳуқуқини таъминлашга қаратилган қоидаларни такомиллаштириш;
▪️ педагоглар мақомини мустаҳкамлаш, қадр-қимматини ҳимоя қилиш ва уларга ғамхўрлик қилиш;
▪️ педагогларга имтиёзлар яратиш, уларнинг жамиятдаги ўрнини мустаҳкамлаш;
▪️ таълим ташкилотларида инсон ҳуқуқи маданиятига асосланган муҳитни шакллантириш бўйича таълим субъектлари ва ота-оналар жавобгарлигини белгилаш.
Ушбу ҳужжат орқали инсоннинг таълим олишга оид ҳуқуқларини таъминлашга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тизимлаштирилиши ва такомиллашиши кутилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ