
Жаҳон
Жорий йилнинг 29 апрелида БМТнинг Нью-Йоркдаги бош қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси Ўзбекистон ташаббуси билан 29 апрелни «Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни» деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюцияни бир овоздан қабул қилди.
Ҳужжатга 80 дан ортиқ давлат ҳаммуаллифлик қилган.
Резолюция Ўзбекистон Республикаси Президентининг зилзила қурбонларига ҳурмат кўрсатиш ва бу борада халқаро ҳамкорлик зарурлигини эслатиш мақсадида хотира ва бирдамлик кунини таъсис этиш тўғрисидаги ташаббусига асосланган.
Хабарда ёзилишича, «Халқаро зилзила қурбонларини хотирлаш куни» илк бор 2026 йил 29 апрель куни нишонланади. Бу сана 1966 йилда Тошкент шаҳрида содир бўлган вайронкор зилзиланинг 60 йиллиги муносабати билан белгиланди.
«Резолюция БМТга аъзо давлатлар, БМТ тизимидаги муассасалар ва бошқа халқаро ташкилотларни Халқаро кунни нишонлашга, хусусан, аҳолининг хабардорлигини ошириш, фавқулодда вазиятларга чидамлилик ва тайёргарликни кучайтиришга қаратилган ахборот-тарғибот тадбирларини ўтказиш орқали кўмаклашишга чақиради», дейилади хабарда.
Ҳужжатнинг қабул қилиниши жаҳон ҳамжамияти томонидан юқори баҳоланган. Дунёнинг турли бурчакларида зилзилалар тез-тез содир бўлаётган шароитда ушбу ташаббуснинг долзарблиги алоҳида таъкидланган.
Таъкидланишича, ушбу резолюциянинг маъқулланиши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузи ортиб бораётганини, шунингдек, бутун инсоният манфаатларига хизмат қилувчи глобал ечимларни илгари суришдаги ҳиссасини яна бир бор тасдиқлайди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ