Жамият
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Лисензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси қабул қилинди.
Давлат хизматлари агентлиги хабарига кўра, ушбу қонун билан 13 турдаги лицензия ва рухсатнома талаби бекор қилинмоқда. 3 турдаги лицензия хабарнома шаклига ўтказилмоқда.
Жумладан, энди туризм агенти фаолиятини амалга ошириш учун лицензия олиш тартиби бекор қилиниб, унинг ўрнига турагентлик фаолиятини бошлаганлик ёки тугатганлик ҳақида хабарнома юбориш тартиби жорий этилади.
Таъкидланишича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши лицензия ва рухсат бериш соҳасидаги бюрократик ҳолатларни бартараф этишга хизмат қилади.
Эндиликда қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланиши ва президент томонидан имзоланиши лозим.
Жамият
Спорт
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Маданият
77730
Жамият
56710
Жамият
55935
Жамият
50984
Жамият
//
Изоҳ йўқ