Маданият
goEast 2025: Марказий ва Шарқий Европа фильмлари фестивалида ўзбекистонлик истеъдодли режиссёр Ҳуснора Рўзматованинг “Сустхотин қўшиғи” филми иккита номинацияда ғолиб деб топилди.
![]()
23-29 апрель кунлари Германияда ўтказилган халқаро фильм фестивалида Ўзбектелефилм буюртмаси билан суратга олинган “Сустхотин” филми “Халқаро ҳакамлар ҳайъатининг алоҳида эътирофи” номинациясини қўлга киритди. Шунингдек, картина немис тилида сўзлашувчи уч мамлакат телеканалларида эфирга узатишни назарда тутувчи яна бир номинация – “3sat Broadcast Selection”да ғолибига айланди. Энди ушбу филм Австрия, Венгрия, Германия телеканаллари томонидан сотиб олиниб, намойиш этилади.

Эслатиб ўтамиз, Ҳуснора Рўзматованинг шу кунгача “Бахтсиз куйов”, “Репетиция” каби фильмлари ҳам халқаро эътирофларга сазовор бўлган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77818
Жамият
56756
Жамият
55983
Жамият
51044
Жамият
//
Изоҳ йўқ