Талабалар энг кўп содир этган жиноят турлари очиқланди

Сақлаш
16:51 / 30.04.2025 11 0

29 апрель куни Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан таълим муассасаларида ёшлар билан ишлаш, ўқувчилар тарбияси, улар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш масалаларига бағишланган кенгайтирилган йиғилиш ташкил этилди.

 

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда Прокуратура томонидан бир қатор маълумотлар очиқланди. Жумладан, ёшлар ва талабалар орасида жиноятчилик аввалги йилга нисбатан кескин ортгани маълум қилинди.

 

Мисол учун, 2025 йилнинг биринчи чорагида пойтахтдаги ёшлар томонидан 460 та жиноят содир этилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 39,8 фоизга юқоридир (2024 йилнинг биринчи чорагида бу рақам 329 тани ташкил этган). Талабалар орасида эса ушбу кўрсатгич 7,8 фоизга кўпайган.

 

Бундан ташқари, талабалари энг кўп жиноят содир этаётган пойтахтдаги олий таълим муассасалари номлари ҳам айтилди. Булар:

▪️ 1-ўрин: Тошкент давлат транспорт университети — 27 нафар;

▪️ 2-ўрин: Тошкент давлат техника университети — 21 нафар;

▪️ 3-ўрин: Ўзбекистон Миллий университети — 20 нафар;

▪️ 4-ўрин: Тошкент давлат иқтисодиёт университети — 19 нафар;

▪️ 5-ўрин: Тошкент давлат юридик университети — 12 нафар.

 

Нодавлат ОТМлар кесимида эса, қуйидагича:

▪️ 1-ўрин: ИСФТ — 23 нафар;

▪️ 2-ўрин: Алфраганус университети — 20 нафар;

▪️ 3-ўрин: Кимё халқаро университети — 19 нафар.

 

Маълумотга кўра, пойтахтда таҳсил олаётган талабалар томонидан энг кўп содир этилаётган жиноятлар қуйидагича келтирилади:

▪️ Йўл транспорт ҳодисаси — 72 та;

▪️ Ўғирлик — 57 та;

▪️ Гиёҳвандлик — 46 та;

▪️ Тан жароҳати — 41 та;

▪️ Безорилик — 24 та;

▪️ Босқинчилик — 11 та;

▪️ Қотиллик — 5 та;

▪️ Талончилик — 5 та;

▪️ Номусга тегиш — 2 та;

▪️ Бошқа — 48 та.

 

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//