
Жамият
Охирги вақтларда ижтимоий тармоқлар орқали эълон қилинаётган товарлар (ишлар, хизматлар) рекламаларида нархларни хорижий валюталарда кўрсатиш кенг тарқалаётгани кузатилмоқда.
Рақобат қўмитаси мазкур ҳолатлар юзасида муносабат билдирар экан, «Реклама тўғрисида»ги қонунининг 16-моддасини эслатиб ўтади.
«Нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш рекламада нархларни (тарифларни) чет эл валютасида кўрсатиш тақиқланади».
Бундан ташқари, «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонунининг 9-моддасида, мамлакат ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида амалга оширилиши белгиланган.
«Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилинадиган товарлар (ишлар, хизматлар) нархларининг чет эл валюталарига ва шартли бирликларга боғланишига йўл қўйилмайди», дейилади хабарда.
Қонунда истеъмолчилар – жисмоний ёки юридик шахсларга йўналтирилган реклама учун истиснолар белгиланмаган. Қиймат кўрсаткичларини ўз ичига олган ҳар қандай реклама-ахборотида нархлар сўмда кўрсатилиши керак.
Шу билан бирга, нархларни сўмда кўрсатишга доир талаблар ҳар қандай очиқ реклама-ахборотига, шу жумладан, интернет тармоғида эркин фойдаланиши мумкин бўлган очиқ саҳифага жойлаштирилган ахборотларга ҳам бевосита тааллуқлидир.
Юқоридаги нормаларни ҳисобга олган ҳолда, Рақобат қўмитаси реклама берувчи, тайёрловчи ва реклама тарқатувчиларни расман огоҳлантиради!
Хабарга ёзилишича, реклама-ахборотида товар (иш, хизматлар) тўғрисида маълумотларни хорижий валютада кўрсатилиши реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилишига олиб келади ҳамда тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Қўмита тадбиркорлардан ўз фаолиятига доир реклама маълумотларини тайёрлашда амалдаги қонунчилик талабларига қатъий риоя этишни сўраган.
Жамият
Жамият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ