
Жамият
Ўзгидромет жорий йилнинг май ойида қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди.
Прогнозга кўра, май ойининг биринчи ўн кунлигида (катта қисмида) асосан жуда илиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 1-2 майда +28– +30, 3-7 май кунлари эса +34– +37 даражагача кўтарилади.
1-2 май кунлари Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғади. Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳам ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли бўлиши кутилади. Момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Республиканинг қолган ҳудудларида 1-7 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Биринчи ўн кунликнинг охирида ҳарорат фони бироз пасаяди. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Кейинчалик, май ойининг охиригача, ҳарорат кечалари +17– +22 даражадан +10– +15 даражагача, кундуз кунлари +32– +37 даражадан +25– +30 даражагача ўзгариб туради.
Иккинчи ва учинчи ўн кунликларнинг айрим кунларида баъзи жойларда қисқа муддатли момақалдироқли ёмғирлар ёғади, баъзи ҳудудларда жала хусусиятига эга бўлган маҳаллий ёмғирлар ёғиши кузатилади.
Мутахассислар май ойи ёмғирлари бир ҳудудда кучли бўлиши, ўша ҳудуднинг бошқа чеккасида эса ёғингарчиликнинг кучлилиги деярли сезилмаслиги мумкинлиги айтмоқда.
2025 йил май ойида ўртача ойлик ҳарорат иқлимий меъёр атрофида, баъзи жойларда ундан 1-2 даражага юқори бўлиши кутилмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ