
Жамият
Президент фармони билан Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети негизида Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ташкил этилади.
Университет республикада педагог кадрлар тайёрлаш бўйича етакчи олий таълим ташкилоти бўлади.
Янги ўқув йилидан хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда университетнинг халқаро таълим дастурлари жорий этилган таълим йўналишларида дарс бериш учун профессор-ўқитувчиларни танлаб олиш тизими йўлга қўйилади.
2026/2027-ўқув йилидан эса алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болаларга таълим-тарбия бериш тизимини янада такомиллаштириш мақсадида «Госпиталь педагогика» магистратура мутахассислиги бўйича кадрлар тайёрлаш йўлга қўйилади.
2025/2026-ўқув йилидан педагог кадрлар тайёрлаш жараёнида қабул фақат кундузги ва кечки таълим шакли бўйича ташкил этилади. Сиртқи таълим шаклига эса қабул амалга оширилмайди.
Фармонга кўра, олий педагогик таълим йўналишида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хулосаси асосида амалга оширилади.
2026 йил 1 сентябрдан республикадаги мавжуд педагогика техникумларининг ўқув жараёнига халқаро таълим дастурлари босқичма-босқич жорий қилинади.
Шунингдек, фармон билан 13 та педагогика олийгоҳлари Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимига ўтказиладиган бўлди:
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ