Ўзбекистон ташқи қарзларни қайси соҳаларга йўналтирмоқда?

Сақлаш
16:46 / 28.04.2025 5 0

Ўзбекистон қарз олган ташкилотлар ва мазкур маблағларнинг қайси йўналишларга сарфлангани ўрганилди.

 

Маълум бўлишича, 2024 йил давомида Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2023 йилга нисбатан 5,27 млрд АҚШ долларига ошиб, 40,19 млрд АҚШ долларини ташкил этган. Ушбу ўсишнинг асосий қисми ташқи қарз ҳисобига тўғри келиб, унинг ҳажми 33,72 млрд АҚШ долларига етган. Ички қарз эса йил давомида 1,19 млрд АҚШ долларига ортиб, 6,47 млрд АҚШ долларини ташкил қилган. Мазкур рақамлар Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан берилган маълумотларга асосланган.

 

Таҳлилга кўра, ҳозирги кунда Ўзбекистон давлат ташқи қарзининг 19,1 млрд АҚШ доллари халқаро молиявий ташкилотлардан жалб қилинган. Бунда асосий кредиторлар қуйидагилар:

▪️ Жаҳон банки – 7,64 млрд АҚШ доллари;

 

▪️ Осиё тараққиёт банки – 7,41 млрд АҚШ доллари;

 

▪️ Осиё инфратузилма инвестиция банки (AIIB) – 1,65 млрд АҚШ доллари;

 

▪️ Ислом тараққиёт банки – 0,9 млрд АҚШ доллари;

 

▪️ Халқаро валюта жамғармаси (IMF) – 0,7 млрд АҚШ доллари;

 

▪️ Европа тикланиш ва тараққиёт банки (EBRD) – 0,3 млрд АҚШ доллари.

 

Ташқи қарзнинг 10,44 млрд АҚШ доллари эса хорижий ҳукуматларнинг молиявий ташкилотлари орқали жалб этилган. Жумладан:

▪️ Хитой тараққиёт банки ва Эксимбанк – 3,76 млрд АҚШ доллари;

 

▪️ Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (JISA) – 2,88 млрд АҚШ доллари;

 

▪️ Франция тараққиёт агентлиги – 977 млн АҚШ доллари;

 

▪️ Корея Эксимбанки ва Корея иқтисодий тараққиёт жамғармаси – 740 млн АҚШ доллари;

 

▪️ Германия давлат банки (KfW) – 415 млн АҚШ доллари;

 

▪️ Саудия тараққиёт жамғармаси – 139 млн АҚШ доллари;

 

▪️ Испания давлат банки – 66 млн АҚШ доллари;

 

▪️ Бошқа манбалар – 1,45 млрд АҚШ доллари.

 

Таҳлилда ёзилишича, Ўзбекистон олинган давлат қарзларини соҳа ва тизимлар кесимида қуйидагича тақсимлаган:

➖ 15,29 млрд АҚШ доллари (45 %) — Давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш;

 

➖ 5,74 млрд АҚШ доллари (17 %) — Ёқилғи-энергетика саноати;

 

➖ 2,91 млрд АҚШ доллари (9 %)— Қишлоқ ва сув хўжалиги;

 

➖ 2,85 млрд АҚШ доллари (8 %) — Уй-жой коммунал хўжалиги;

 

➖ 2,85 млрд АҚШ доллари (8 %) — Транспорт ва транспорт инфратузилмаси;

 

➖ 2,4 млрд АҚШ доллари (7 %) — Соғлиқни сақлаш, таълим, ахборот ва коммуникация технологиялари;

 

➖ 841 млн АҚШ доллари (2 %) — Тадбиркорлик фаолияти ва саноат ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш;

 

➖ 764 мллн АҚШ доллари (2 %) — Кимё саноати.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//