
Жамият
Фото: Умид Нормуратов
Ўзгидромет 2 майгача бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, бугун Ўзбекистон ҳудуди бўйича қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг энг шимолида, Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида қисқа муддатли, момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин.
Республика ҳудудининг катта қисмида ёз каби ҳарорат +35– +38 даражагача кўтарилади.
Сешанба ва чоршанба (29-30 апрель) кулари ҳаво ҳарорати пасаяди. Жумладан, чоршанба кунида +25– +30 даражани ташкил этади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат яна кўтарила бошлайди. Иш ҳафтасининг охирига келиб ҳаво +30– +33 даражагача исийди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида 29 апрель куни ҳарорат +15– +20 даража атрофида (энг салқин кун) бўлади, сўнг аста-секин +28– +30 даражагача кўтарилади.
Мамлакат ҳудудининг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 29-30 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларда, 1-2 май кунлари эса Фарғона водийсининг баъзи жойларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади. 28–30 апрель кунлари баъзи жойларда 15–20 м/с гача кучайиши, айрим ҳудудларда чанг-тўзонлар бўлиши кутилади.
Тошкент шаҳрида 28–30 апрель ва 1-2 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Бугун кундузи ҳарорат +36– +38, сешанба куни +31– +33, чоршанба куни +26– +28 даражада бўлади.
Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида ҳарорат +29– +31 даражагача кўтарилади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ