
Жамият
Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда «Ўғил онасини шафқатсизларча калтакламоқда» сарлавҳаси остида видео тарқалди. Бу эса жамоатчилик томонидан кенг муҳокама қилинди.
Маълум бўлишича, воқеа 24 апрель куни Наманган вилояти Давлатобод туманида содир бўлган.
Ўша куни 38 ёшли С.Ш. яшаш хонадонида 14 ёшли ўғли Р.А. билан маиший сабабларда (боланинг бузилган уяли телефони таъмирга берилмай, оила аъзолари томонидан ташлаб юборилганлиги туфайли) низолашиб, она ва ўғил бир-бирини урган.
Низони, аёлнинг онаси, боланинг бувиси Х.А. тўхтатишга уринган, бироқ бола бувисига ҳам қўл кўтарган.
Масъул идоранинг хабарига кўра, мазкур ҳолат юзасидан Давлатобод туман ички ишлар бўлими, туман ҳокимлиги, мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамда маҳалла фуқаролар йиғини вакиллари томонидан ўрганиш ишлари олиб борилган.
Аниқлик киритилишича, тумандаги 80-умумтаълим мактабида таҳсил олаётган ўсмирнинг бундай хатти-ҳаракатига онаси ва бувиси томонидан унга нисбатан қилинган қўпол ҳаракат ва ҳақоратлар сабаб бўлган. Оқибатда, у бунга бардош бера олмай, стресс таъсирида куч ишлатган.
«Она ва вояга етмаган шахс билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, томонлар яраштирилди. Уларга нисбатан огоҳлантириш чоралари кўрилиб, келгусида бундай ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди. Тегишли мутасадди органлар томонидан доимий назорат ўрнатилганлиги билдирилади», дейилади хабарда.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова ҳам ҳолатга муносабат билдирди. Унинг таъкидлашича, болада шаклланаётган хулқ-атвор учун оиладаги ёши катталар масъул ҳисобланади:
«Бола тарбияси борасида аҳамиятсиз жиҳатнинг ўзи йўқ. Бола ўзини тутиши, унинг ахлоқи – оила аъзоларининг, айниқса ота-онанинг хулқи, болага бўлган муносабати кўзгусидир. Ота-оналар фарзанд тарбиясига масъул, унинг қизиқишлари ва хулқидаги салбий ўзгаришларга ўз вақтида эътиборли бўлиш шундай хунук вазиятлардан сақлайди», дея ўз фикрини баён қилган Болалар омбудсмани.
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ