Жамият
Бир неча кун олдин ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг Бирлашган Араб Амирлигига кириши тақиқлангани ҳақида хабарлар тарқалди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳоновнинг маълум қилишича, тарқалаётган бундай хабарлар асоссиз ва фейкдир.
«Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган», деб ёзади у ўз Telegram саҳифасида.
Бурҳонов фуқаролардан фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишингизни сўрамоқда.
Маълумот учун, 20 апрель куни Дубай шаҳрида Ўзбекистоннинг ўнлаб фуқаролари иштирокида пичоқбозлик содир этилгани тасвирланган видеолар тарқалган эди. БАА томони ушбу иш доирасида 15 нафар Ўзбекистон фуқароси қўлга олинганини билдирган.
Мазкур воқеадан кейин Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов сўнгги вақтларда Ўзбекистон фуқаролари содир этаётган қонунбузарлик ҳолатлари кўпаяётгани визасиз тартибга таъсир кўрсатиши мумкинлигидан огоҳлантирганди.
Иқтисод
Жамият
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77738
Жамият
56717
Жамият
55940
Жамият
50992
Жамият
//
Изоҳ йўқ