Сиёсат
Ўзбекистон Республикаси Президенти Эроннинг Бандар-Аббос шаҳридаги Шаҳид-Ражоий порти ҳудудида рўй берган портлаш оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ва жиддий жароҳат олгани, катта талафотлар кўрилгани муносабати билан мамлакат етакчиси Масъуд Пезешкиёнга таъзия мактубини йўллади.
Шавкат Мирзиёев вафот этганларнинг яқинларига сабр-тоқат ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда шифо топишини тилаган.
Маълумот учун, кеча, 26 апрель куни Эроннинг Бандар-Аббос шаҳри яқинидаги Шаҳид-Ражаи портида кучли портлаш содир бўлди.
Сўнгги маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида вафот этганлар сони 14 кишига етган, яна 750 нафардан ортиқ киши жароҳатланган. Қурбонлар сони ортиши мумкинлиги айтилмоқда.
Сиёсат
Жамият
Жаҳон
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
77585
Жамият
56642
Жамият
55840
Жамият
50905
Жамият
//
Изоҳ йўқ