«Аmirsoy polo cup 2022» номли от полоси мусобақалари ўтказилади

Сақлаш
16:27 / 05.01.2022 866 0

Бўстонлиқда «Аmirsoy polo cup 2022» номли от поло бўйича қордаги мусобақа ташкил этилади. Бу ҳақида Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

Қайд этилишича, мусобақа Ўзбекистон поло федерацияси томонидан 2022 йил 9 январда ўтказилади.

 

"Мусобақа ўтказилишидан мақсад Ўзбекистонда ушбу спорт турини оммалаштириш ва от полосини кенг ривожлантириш учун янги истиқболларни очишдир", дейилади хабарда,

 

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили январь ойида ҳам  «Amirsoy Resort» тоғ мажмуасида от полоси бўйича мусобақалар ўтказилган эди. Мусобақа 1 минг 820 метр баландликда бўлиб ўтган ва Ўзбекистоннинг баланд тоғли ҳудудларида ўтказилган қор полоси бўйича жаҳон тарихидаги илк мусобақа бўлган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//