Ҳоким қарорлари энг кўп ёпиқ ҳолда қабул қилинган вилоят номи очиқланди

Сақлаш
14:01 / 26.04.2025 19 0

Адлия вазирлиги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорларининг мониторингини тақдим қилди.

 

Маълум бўлишича, 2025 йилнинг ўтган И чораги давомида жами 42 188 та қарор қабул қилган бўлиб, шундан 33 127 таси ҳоким, 9 061 таси Кенгаш қарори ҳисобланади. Қолган 348 таси эса норматив тусдаги ҳужжат бўлган.

 

Ҳудудлар кесимида қаралса, энг кўп ҳоким қарори Тошкент вилоятида ( 3 875 та), энг ками Навоий вилоятида (1 438 та) қабул қилингани ойдинлашади.

 

Энг кўп Кенгаш қарори қабул қилинган ҳудуд эса Қорақалпоғистон Республикаси дея кўрсатилган – 791 та.

 

Умумий қарорларнинг катта қисми давлат бошқарувига оид – 17 565 та.

 

Маълумотга кўра, Сурхондарё вилоятида ёпиқ ҳолда қабул қилинган қарорлар сони кўп – 1 364 та. Ундан кейинги ўринда Тошкент вилояти турибди – 1 238 та.

 

Жами қарорларнинг 122 таси бекор қилинган. Суд томонидан ҳақиқий эмас деб топилганлари эса 2 та.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

11:29 / 27.04.2025 0 6
1 майдан нималар ўзгаради?

//