Ўзбекистон озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича минтақада етакчилик қилмоқда

Сақлаш
11:40 / 26.04.2025 19 0

Global Hunger Index (GHI) 2024 йилги дунё мамлакатларининг Очлик Индексини тақдим қилди.

 

Маълумотга кўра, Ўзбекистон 2021–2023 йилларда 21 балл билан энг яхши натижани қайд этиб, Марказий Осиёда озиқ-овқат хавфсизлиги борасида етакчилик қилмоқда.

 

Бу кўрсаткич Ўзбекистоннинг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдаги сиёсий ва институционал ёндашувларининг самарадорлигини кўрсатади.

 

2024 йил ҳолатига кўра Марказий Осиёдаги бошқа давлатлар рейтинги:

🔹 Қозоғистон – 25 балл;

🔹 Қирғизистон – 36 балл;

🔹 Тожикистон – 65 балл;

🔹 Туркманистон – 50 балл.

 

2020 йилга нисбатан GHI динамикаси таҳлил қилинадиган бўлса:

▪️ Тожикистон – энг оғир ҳолатда, охирги уч йил ичида индекс 62–67 балл оралиғида бўлиб, озиқ-овқат хавфсизлиги соҳасида жиддий муаммолар мавжуд.

 

▪️ Қозоғистон – 2020 йилда 21 балл билан бошлаган, бироқ 2021 йилда индекс 28 баллгача кўтарилган. Ҳозирда эса 24–25 атрофида барқарорлашган. Бу озиқ-овқат хавфсизлигида муайян таҳдидлар борлигини англатади.

 

▪️ Қирғизистон – аста-секин ижобий ўзгаришлар мавжуд: индекс 42 дан 36 гача пасайган.

 

▪️ Туркманистон – 2020 йилдан буён 48–52 балл оралиғида сақланиб қолмоқда. Бу мамлакатдаги барқарор, бироқ муаммоли вазиятни билдиради.

 

Маълумот учун, Global Hunger Index ҳар йили халқаро нодавлат ташкилотлар томонидан эълон қилинади ва болалар ўлими, ўсишдан қолиш, кам вазнлик ва аҳоли орасида етарли овқатланмаслик каби кўрсаткичлар асосида шакллантирилади.

 

У озиқ-овқат хавфсизлигини қуйидаги йўналишлар бўйича баҳолайди:

🔹 Овқатланиш сифати ва етарли даражадаги истеъмол;

🔹 Болалар саломатлиги ва ўсиш суръатлари;

🔹 Умумий соғлиқ ва ижтимоий инфратузилма ҳолати.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

11:29 / 27.04.2025 0 6
1 майдан нималар ўзгаради?

//