Шўхлиги туфайли танбеҳ бериш болани мустақил фикрлашган маҳрум қилади (тадқиқот)

Сақлаш
18:09 / 25.04.2025 25 0

Болага мустақил фикрлашни ўргатиш – бу унинг келажакдаги муваффақияти, муаммоларни ҳал қилиш қобилияти ва соғлом психологик ривожланиши учун жуда муҳимдир.

 

Хатти-ҳаракати учун доимий танқид қилиш эса боланинг мустақил қарор қабул қилиш қобилиятига салбий таъсир қилади.

 

​Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, танқид болаларда ўзига ишончсизликни кучайтиради ва улар ўз фикрларини билдиришдан ёки хато қилишдан қўрқиб қолишади. Бу эса уларнинг мустақил фикрлаш имкониятини чеклаб қўяди.

 

Parents журналида чоп этилган мақолада болаларни танқид қилиш ўрнига, уларнинг хатти-ҳаракатларини тушунишга ҳаракат қилиш ва уларни қандай тузатиш мумкинлигини шунчаки кўрсатиб бериш керак экан. Экспертларнинг фикрича, тарбия жараёнидаги мазкур ёндашувлар болаларнинг ўз хатоларини тушунишига ва келажакда тўғри қарорлар қабул қилишига ёрдам беради. ​

 

Time журналида эълон қилинган яна бир мақолада ортиқча танқид болада ўзига бўлган ишончни пасайтириши ва уни ўз фикрини билдиришдан қўрқитиб қўйиши таъкидланади. Оқибатда, унинг мустақил қарор қабул қилиш қобилияти ривожланмай қолади. Шунинг учун ҳам боланинг ўзига бўлган ишончини оширишда буйруқ ва танқидларни камайтириш, уларни тинглаш ва қўллаб-қувватлаш тавсия этилади.

 

Қаттиққўллик ва талабчанлик эса, аксинча боланинг руҳий ҳолатига салбий таъсир қиладиган тарбия услуби ҳисобланар экан.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

Жамият

11:29 / 27.04.2025 0 6
1 майдан нималар ўзгаради?

//