
Жамият
Ўзгидромет 27 апрелгача бўлган об-ҳаво маълумотини тақдим қилди.
Унда ёзилишича, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.
Шамол шарқдан 7–12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан 15–20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати кўтарилиши давом этади. Бугун кундузи ҳаво +27– +30, якшанба кунига келиб эса +32– +35 даражагача исийди.
Дам олиш кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларининг баъзи жойларида ҳарорат +36– +39 даражагача кўтарилади.
Тошкент шаҳрида +25– +27 апрель кунлари ёғингарчилик кутилмайди.
Бугун кундузи ҳарорат +28– +30, шанба куни +30– +32. якшанба куни +32– +34 даража бўлади.
Ҳарорат асосан кечалари +15– +18 даража бўлади.
Шамол шарқдан 3–8 м/с тезликда эсади.
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ