
Жамият
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан 9 та ноёб дарахтнинг номзодномалари тайёрланди ва улар «MonumentalTress.com» халқаро рўйхатига номзод этиб кўрсатилди.
Булар:
▪️ Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани ҳудудидаги ёши 100 йилдан ошган қайрағоч дарахтлари (жами 5 та);
▪️ Жиззах вилояти Жиззах шаҳридаги ёши 200 йилдан ошган тут дарахти;
▪️ Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳридаги 250-300 ёшли тут дарахти;
▪️ Нарпай туманидаги 450 йиллик чинор дарахти;
▪️ Паяриқ туманидаги 1000 ёшдан ошган чинор дарахти.
Хабарга кўра, Ўзбекистон Марказий Осиё давлатлари орасида мазкур халқаро рўйхатга ўз табиий мерос объектларини киритган биринчи, МДҲ давлатлари орасида эса учинчи давлатга айланди (Россия ва Озарбайжондан сўнг).
Айни дамда Экология вазирлиги томонидан мамлакатдаги кўп йиллик ноёб дарахтларни «MonumentalTress.com» рўйхатига киритиш юзасидан ҳаракатлар давом эттирилмоқда.
Маълумот учун, аввалроқ Жиззах вилояти Фориш туманидаги шарқ биотаси дарахти (ёши 1500 йил), Самарқанд вилояти Ургут туманидаги чинор дарахти (ёши 1160 йил), Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги арча (ёши 1000 йил), ёнғоқ (ёши 800 йил) ҳамда чинор дарахтлари (ёши 600 йил), Сурхондарё вилояти Бойсун тумани «Сайроб» қишлоғидаги чинор дарахти (ёши 900 йил), Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳри «Дорус-Саодат» мемориал мажмуаси ҳудудидаги чинор дарахти (ёши 700 йил) ва Жиззах вилояти Зомин миллий табиат боғи ҳудудидаги бобоёнғоқ дарахти (ёши 700 йил) ушбу халқаро рўйхатга киритилган эди.
Жамият
Жаҳон
Жаҳон
Жамият
Маданият
Маданият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ