Жамият
Суд апелляция шикоятини ҳам қаноатлантирмаган.
14 февраль куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ходимлари томонидан Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Кичик автомобиль ҳалқа йўли ва Буюк ипак йўли йўли кўчалари кесишмасида жойлашган «YUKSALISH CONSTRUCTION» («Танзиландия») нодавлат мактабгача таълим ташкилотида ўрганиш ўтказилган.
Натижада аниқланган қўпол камчиликлар асосида «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчасининг лицензиясини бекор қилиш бўйича Тошкент туманлараро иқтисодий судига ариза киритилган.
2024 йилнинг 19 март куни суднинг ҳал қилув қарори билан «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчаси 2019 йил 27 декабрь кунидаги МТ-1104-сон лицензияси бекор қилинган.
Суднинг қароридан норози бўлиб, жавобгар «YUKSALISH CONSTRUCTION» хусусий боғчаси иқтисодий ишлар бўйича Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти киритган.
23 апрель куни соат 12:00 да Тошкент шаҳар судида судья Усманов Анвар Акрамович раислигида мазкур иш кўриб чиқилди. Суд ҳайъати томонидан жавобгар «YUKSALISH CONSTRUCTION» нинг апелляция шикояти қаноатлантиришни рад этди ва биринчи инстанция ҳал қилув қарорини ўз кучида қолдирди.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Жамият
Жамият
Жамият
77358
Жамият
56495
Жамият
55695
Жамият
50745
Жамият
//
Изоҳ йўқ