
Жамият
Олий таълим, фан ва инновациялар вазири ҳамда Франциянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси ўртасида ўтказилган учрашувда икки давлат ҳамкорлигида Ўзбек-Француз университетини ташкил этилишига оид масалалар муҳокама қилинди.
Университет Тошкент давлат техника университети ҳудудида жойлаштирилиши режалаштирилган.
Учрашувда таълим дастурлари, ўқув режалари ва аккредитация жараёнларини тез ва мувофиқлаштирилган тарзда амалга ошириш мақсадида икки томонлама ишчи гуруҳ тузиш таклифи илгари сурилди. Гуруҳ таркибига Тошкент давлат техника университети, Ўзбекистон миллий университети, Тошкент давлат транспорт университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети вакиллари киради.
Шунингдек, 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб француз тили ва адабиёти бўйича магистратура дастурини тайёрлов курсисиз очиш таклифи билдирилди. Шу санадан бошлаб муҳандислик (биоинформатика, қайта тикланувчи энергия манбалари) ва транспорт (интеллектуал логистика тизимлари) йўналишлари бўйича тайёрлов курслари ташкил этиш, магистратурага қабул жараёнларини бошлаш белгиланди.
Маълумот учун, 2025 йил 19-20 май кунлари Франциянинг етакчи университетлари раҳбарларидан иборат делегация Ўзбекистонга расмий ташриф билан келиши режалаштирилган. Ташриф доирасида Ўзбек-Француз университетини ташкил этиш ва унинг амалий фаолиятини йўлга қўйишга доир масалалар атрофлича муҳокама қилинади.
Жамият
Жамият
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ