
Иқтисод
Марказий банк бошқаруви 2025 йил 24 апрелдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 14,0 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Таъкидланишича, сўнгги ойларда шаклланган умумий ва базавий инфляция кўрсаткичлари инфляцион жараёнлар ва вазиятнинг муаллақ ҳолатда қолаётганини кўрсатмоқда. Ялпи талаб ва таклиф ўртасидаги номутаносибликлар ҳамда ташқи ноаниқликларнинг кучайиб бориши билан боғлиқ хатарлар пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий, жорий даражасида сақлаб қолишни тақозо этмоқда.
«Ушбу қарор инфляция кўрсаткичлари ва кутилмаларини барқарор пасайиш трендига қайтаришга ва ўрта муддатли истиқболда 5 фоизлик таргетга эришиш учун етарли шароит яратишга хизмат қилади», дейилади хабарда.
Янгиланган прогнозларга кўра, 2025 йил якунига қадар умумий инфляция кўрсаткичи 7-8 фоизлик прогноз коридорининг юқори чегарасига яқин даражада шаклланиши кутилмоқда.
Жорий йил бошидан асосий савдо ҳамкорлар валюта курсларининг мустаҳкамланиши ҳамда сўм алмашув курсининг савдо ҳамкор давлатлар валюта курсларига нисбатан барқарорлиги фонида реал самарали алмашув курси ўзининг ўрта муддатли тренди доирасида шаклланмоқда.
Пул-кредит шароитлари жорий қатъийлик даражасининг сақлаб қолиниши келгусида кредитлаш ҳажми ўсишининг мўътадиллашуви ва депозитларнинг юқори ўсиш суръатлари давом этишини таъминлаб ялпи талабни мувозанатлаштирувчи ва монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтирувчи хусусиятга эга бўлади.
Асосий ставкани ўзгаришсиз, 14,0 фоиз даражасида қолдиришдан мақсад ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлашдир.
Марказий банк томонидан ўрта муддатли истиқболда инфляциянинг 5 фоизлик мақсадли даражасигача пасайишига эришиш учун пул-кредит шароитларини етарли даражада қатъийлиги таъминланади.
Май ойида кутилаётган энергия нархлари эркинлаштирилишининг навбатдаги босқичи инфляция ва инфляцион кутилмаларга иккиламчи таъсирларидан келиб чиққан ҳолда пул-кредит шароитлари қайта кўриб чиқилиши мумкин.
Асосий ставкани кўриб чиқиш бўйича Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши 2025 йил 12 июнь кунига белгиланган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ