Сиёсат
Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов 23 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонга келди.
Тантанали равишда икки мамлакат байроқлари билан безатилган Самарқанд халқаро аэропортида олий мартабали меҳмонни президент Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
.jpg)
Давлат раҳбари матбуот хизматига кўра, улар дастлаб биргаликда Ҳазрати Хизр мажмуасига бориб, биринчи президент Ислом Каримов хотирасига ҳурмат кўрсатган.
Қабрга гуллар қўйилиб, Қуръон тиловат қилинган.
Сўнг етакчилар Silk Road Samarkand халқаро туризм марказидаги «Боқий шаҳар» тарихий-этнографик боғи ҳудудида ташкил этилган маданий тадбирларда иштирок этган.
Олий мартабали меҳмон Ўзбекистон халқининг бой маданий меросини акс эттирувчи кўргазмалар, ҳунармандчилик ва амалий санъат намуналари билан танишди. Рақс жамоаларининг чиқишларидан иборат маданий дастур намойиш этилди.
Маданият
Жамият
Маданият
Жамият
Сиёсат
Жамият
77898
Жамият
56808
Жамият
56034
Жамият
51091
Жамият
//
Изоҳ йўқ