Жамият
Навоий вилоятининг Конимех туманида Ўзбекистонда илк маротаба сунъий равишда ёмғир ёғдириш технологияси ишга туширилиши мумкин.
Вилоят матбуот хизматининг ёзишича, ушбу инновацион лойиҳа Қозоғистоннинг «International centre of climate change technologies» компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.
Ушбу аппарат атмосферадаги табиий жараёнларга таъсир кўрсатиб, булут ҳосил қилиш ва ёмғир ёғдириш имконини яратади.

«Айни пайтда бу инновация сув манбаларига боғлиқликни камайтиради, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашга ҳисса қўшади ҳамда чорвачилик ва деҳқончилик соҳаларидаги ишлаб чиқариш ҳажмини оширишга замин яратади», деб ёзилади хабарда.
Таъкидланишича, узоқ йиллар давомида туманда ёғингарчиликнинг камлиги, қурғоқчилик ва сув танқислиги чорвачиликнинг ривожланишига жиддий тўсиқ бўлиб келаётган эди.
Мутахассислар фикрига кўра, бундай ёндашув яқин келажакда Конимехда табиий ресурслардан самарали фойдаланишни кучайтиради, экологик мувозанатни сақлашга кўмак беради ва қишлоқ хўжалигининг барқарор ривожланишига туртки бўлади.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
Жамият
77653
Жамият
56684
Жамият
55893
Жамият
50952
Жамият
//
Изоҳ йўқ