Тўй, маърака ва маросимларни ўтказиш тартибга солинади

Сақлаш
10:25 / 23.04.2025 50 0

21 апрель куни тасдиқланган Президент фармонига кўра, бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади. Шулар қаторида тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш бўйича Олий Мажлис палаталари кенгашининг қўшма қарор лойиҳасини қабул қилиш ҳам бор.

 

мазкур лойиҳада тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш, ёшларда тежамкорлик маданиятини шакллантириш бўйича янги механизмлар назарда тутилади.

 

Ушбу ҳужжатни ишлаб чиқиш учун жорий йилнинг августигача бўлган давр муддат сифатида кўрсатилган.

 

Бунда масъул ташкилотлар этиб:

▪️ Олий мажлис палаталари;

▪️ Маданият вазирлиги;

▪️ Оила ва хотин-қизлар қўмитаси;

▪️ Дин ишлари бўйича қўмитаси кўрсатилган.

 

Лойиҳа тўй-ҳашам, маърака ва маросимлардаги исрофгарчиликларнинг олдини олиш вазифасини бажариши кўзлаган. Бунинг учун қуйидагилар амалга ошириладиган механизмлар сифатида қабул қилинган:

 

➖ тўй-ҳашам, маърака ва маросимларда исрофгарчиликка йўл қўймаслик мақсадида ижтимоий роликлар ишлаб чиқиш, уларни ижтимоий тармоқларда кенг ёритиб бориш.

 

➖ ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш борасида кенг қамровли тушунтириш ва тарғибот ишларини олиб бориш;

 

➖ ортиқча исрофгарчиликнинг зарарлари ҳақида қисқа метражли фильм, ижтимоий реклама, кўрсатув, эшиттириш, подкастлар, мақолалар орқали тарғибот ишларини амалга ошириш

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//